Нима учун харажатлар ҳисобини юритиш керак?

  1. Харажатлар ҳисобини юритиш оила бюджетини 10-30% га оширишга имкон беради! Сиз пулингизни бошқаришни бошлашингиз биланоқ, пулларингиз номаълум томонга оқишни тўхтатадилар ва сиз билан қоладилар. Бу худди қалорияларга ўхшайди-уларни ҳисоблашни бошлашингиз биланоқ, камроқ овқатланишни бошлайсиз.
  2. Сизга устуворлик қилиш имконини беради. Сиз учун ҳаётда енг муҳими нима? Сиз нимани орзу қиласиз?
  3. “Бюджет ҳисси” шакилланади. Пулингиз қаерга кетаётганини билмасангиз, яна пул кераклигини, канча кераклигини ва уларни қаердан олишингиз мумкинлигини тушунмайсиз.
  4. Банк маҳсулотларини танлашда, сиз нимани олишни аниқ биласиз-кредит ёки дебет карта, жамғариб бориладиган ёки талаб қилиб олинадиган омонат.

Агар харажатлар ҳисобини юритиш блокнот ёки excelда ноқулайлик келтириб чиқарса, телефонда қулай дастурий иловалар мавжуд:

  1. 1. MoneyLover

    MoneyLover-ўз маблағларини назорат остига олишни истаганлар учун мўлжалланган илова. Унинг ёрдамида сарф-харажатларингизни кузатиб боришингиз, бюджет тузишингиз ва хар доим қанча пул тежаганингиз хақида хабардор бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари, илова сизнинг қарз мажбуриятларингиз ва доимий тўловларни қайд қила олади, шунингдек сизга бошқа тўловларни амалга оширишингиз кераклигини эслатиб туради.

    2. MoneyManager

    Бу жуда кўп функцияли илова. Бу сизга даромадларни, харажатларни назорат қилиш имконини беради, шунингдек сизни қизиқтирган ҳар қандай вақт учун тўлиқ статистикани тақдим этади. Энг муҳим функциялари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: компютердан маълумотларга кириш, иккиёқлама ёзув усулидан фойдаланиш, айрим тоифалар бўйича бюджетни режалаштириш, кредит ва дебит карталарини бошқариш.

    3. BillsMonitor

    BillsMonitor иловаси ёрдамида сиз барча тўловларни ўз вақтида тўлаганингизга амин бўласиз ва натижада яшаш учун қанча пул қолганлиги тўғрисида тасаввурга эга бўласиз.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.