Нимадан бошлаш керак?

Агар сиз ойнинг охирида қоладиган маблағни йиғиб борсангиз, хеч қачон маблағ жамғаришингиз шарт эмас. Шунинг учун “аввал ўзинга тўла” қоидаси мавжуд, яъни ҳар қандай олинган даромаддан аввал жамғариш учун қолдириш керак ва шундан кейин сарфлашни бошлаш мумкин. Яъни, Ҳар қандай олинган даромаддан тўланиши керак бўлган энг биринчи ҳисоб бу сизнинг омонат ҳисобварағингиздир. Уни ўз қоидангизга айлантиринг ва уни харажатларнинг мажбурий ва енг муҳим қисми сифатида қабул қилинг.

Ойига камида 10% жамғариш керак.

Лекин пулни жамғара олмасангиз тежашни қандай бошлаш керак?

1. Агар 10% сизга кўпдек туюлса, 1-5% дан бошланг. Сиз сарфлашда бундай чекловни осонликча енгасиз. Кейин миқдорни аста-секин оширинг.

2. “Аввал ўзинга тўла” қоидасига амал қилишингиз ва фикрингизни ўзгартирмаслигингиз учун шундай шароит яратиш мумкинки сиз жамғаришнинг иложи бўлмаганида ҳам пул жамғаришингиз мумкин. Қуйида буни қандай қилишнинг иккита варианти:

a. Жараённи автоматлаштиринг. Сиз ойига/ҳафтасига бир марта пластик картангиздан омонат ҳисобварағингизга автоматик равишда пул ўтказмаси функциясини фаоллаштиришингиз мумкин.

b. Кредит-бу пул тўлаш мажбуриятини олишнинг ягона чораси эмас. Кредит ўрнига ҳаётни суғурталаш жамғарма полисини очишингиз мумкин. Унда ҳам (кредитга ўхшаб) тўлов мажбуриятлари бор, лекин сизга фоиз тўланади, сиз тўламайсиз, шунингдек ҳаёт ва саломатлик суғуртасига эга бўласиз.

3. Ўзингизга сарфлаш учун чекловларни белгиланг.

4. Жамғариш ҳисобини юритинг-табличка ёки бирон бир иловага қанча жамғарганингизни ёзиб боринг. Шу тарзда сиз яхши тарафга ўзгаришни ҳис этасиз.

5. Ва яна даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритинг. Тўлов интизоми ва ортиқча харажатларни кузатиб боришга имкон беради. Ҳақиқат шундаки, харажатлар ҳисоби камроқ сарфлашга ёрдам беради.

6. Олдингизга мақсад қўйинг. Иктисод қилиш учун тежаш қизиқ эмас ва керак ҳам эмас. Аммо катта ва орзу қилинган мақсад учун жамғариш-бу мутлақо бошқа масала. Мақсадингизни ёзинг ва уни кўринадиган жойга осиб қўйинг. Вақт ўтиши билан мақсад ўзгариши мумкин, аммо унинг мавжудлиги сизни адашмаслигингизга ёрдам беради.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.