Жамғариш лайвхаклари (ҳаёт тажрибалар)

Кийим-кечак:        

1. Мақсадсиз савдо марказини айланиб юришнинг ҳожати йўқ-ҳеч бўлмаганда бирон нарса сотиб олмаслик жуда қийин.

2. Интернетда бир хил махсулот учун турли хил дўконларнинг таклифларини таққосланг.

3. Сайёҳатни яхши кўрадиганлар-чет элда кийим сотиб олинг. Чунки у ерда ҳақиқий чегирмалар бўлади. Ундан ташқари, сафарда сотиб олинган кийимни кийиш сафар ҳақида жуда яхши эслатма бўлади.

4. Қандай қилиб беихтиёрий харидлар билан курашиш мумкин? Баъзан сиз ўзингиз билан келишишингиз ёрдам беради: “Харидни эртага қолдирамиз”. Эртаси куни эса сиз бу беихтиёрий истак эканлигини тушуниб етасиз. Лекин сиз ҳали ҳам хоҳлаётган бўлсангиз-сотиб олинг.

Маҳсулотлар:

1. Бир ҳафта ичида оила қанча истемол қилганини ёзиб чиқинг. Кейин ушбу рўйхат бўйича сотиб олинг-“етишмаётган” маҳсулотлар муаммоси хал бўлади. Ортиқча нарса сотиб олмайсиз ва ҳеч нарсани унутмайсиз.

2. Оч қоринга супермаркетга борманг.

3. Кун давомида пластик бутилкали сув сотиб олиш ўрнига, жўмрак сувидан идишга солиб олинг ва ўзингиз билан олиб юринг. Табиат ва ҳамён учун бирдек фойдали.

4. Пулига арзимайдиган қиммат озиқ овқатларни камроқ сотиб олинг ёки умуман сотиб олманг. “табиий” шарбатлар, газли сув, тортлар, пироглар, “фойдали” твороглар. Маҳсулотларнинг асосий рўйхати гўшт, балиқ, сабзавот, мевалар, ёрма, нон ва сут маҳсулотларидан иборат бўлиши керак.

Сайёҳат:

1. Олдиндан жамғарамиз, сайёҳат олдидан кредит олмаймиз. Агар олдиндан жамғариб борсак, авиакомпанияларнинг чегирмали акцияларида қантнашишимиз ва билетларни арзонроқ сотиб олишимиз мумкин.

2. Дам олиш учун валютани бироздан ва аввалдан сотиб олишни бошлаймиз.

3. Биз бир кундан ортиқ шаҳарни айланиш имконини берувчи транзит жойлардан фойдаланамиз. Бу қўшимча чипта учун ортиқча пул сарфламасдан қўшимча мамлакатлар ва шаҳарларни кўриш учун ажойиб имконият. 

4. Биз ўзимиз учун харажатлар чегарасини белгилаймиз. Масалан, овқатланиш учун кунига 15 евродан кўп бўлмаган пул сарфлаш. Акс ҳолда, унитиб қўйишингиз ва режалаштирилганиданда кўра кўпроқ сарфлашингиз мумкин.

5. Энг фойдали чипталар, меҳмонхоналар ва сайёҳлик жойларини қидирамиз. Аслида, бу хам бутун бир фан. Уларни қандай топиш бўйича кўплаб маслаҳатларни турли блогерларда бепул топиш мумкин.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.