Молиявий даражалар

Молия нуқтаи назаридан ривожланишнинг тўрт даражасини шартли равишда ажратиш мумкин. Бу даражалар айнан молиявий саводхонлик нуқтаи назаридан, даромад даражасидан эмас.

1. Молиявий чуқур        

Харажатлар даромаддан ошиб кетади. Бундай ҳолда сиз жуда кўп кредит оласиз, “кредит игнаси” устига ўтирасиз ва муқаррар равишда банкротликка юз тутасиз. Молиявий чуқурда ҳатто жуда катта даромадга эга одамлар ҳам бўлиши мумкин.

2. Молиявий фаровонлик

Ўзбекистондаги аксарият оилалар айнан ушбу нуқтада жойлашган. Сизнинг даромадингиз харажатларингизга тенг ёки бир оз кўпроқ, аммо, сиз уларни бошқармайсиз. Сизда ҳавфсизлик ёстиғи ёки суғурта йўқ. Ушбу даражадаги муаммо шундаки, ҳар қандай салбий воқеа сизнинг ва оилангизнинг турмуш даражасига салбий таъсир қилади. Агар Худо асрасин, сизга бирон корхол бўлса, оилангиз фаровонлигини издан чиқаради. Шунингдек, бу даражада ишламасликнинг иложи йўқ.

3. Молиявий хавфсизлик

Суғуртанинг мавжудлиги, маълум миқдорда “хавфсизлик ёстиғига” эгалик.

4. Молиявий мустақиллик

Кириувчи пассив пул оқими харажатлардан ошиб кетганида. Бу шуни англатадики, сиз энди ишингизни йўқотишдан қўркмайсиз ва нима қилишни танлашда эркинсиз. Ҳар бир киши ҳеч бўлмаганида нафақага чиққунича давлатга суяниб қолмаслик ва болаларидан ёрдам кутмаслиги учун молиявий мустақилликка эришиши шарт.

Молиявий мустақилликка қандай эришиш мумкин-буни аниқлайдиган фақат 2та таркибий қисм мавжуд. Харажатлар ва пассив пул оқими. Шунга кўра, харажатлар даражасини ушлаб турамиз ва пассив даромадни кўпайтирамиз.

5. Молиявий эркинлик

Кириувчи пассив пул оқими харажатлардан камида икки марта ошганида.

 

Секин аста молиявий жиҳатдан босқичма босқич баркамолликга ўтишни ҳамма ҳам тушунавермайди. Кўпчилик масалан, уйини сотиб ҳамма пулига биткоин сотиб олиш йўли билан дарҳол молиявий эркинлик даражасига кўтарилишга ҳаракат қилмоқда.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.