Активлар ва пассивлар (мажбуриятлар)

Активлар – бу сизнинг мулкингиз. Пассивлар (мажбуриятлар)-бу кредит ва қарзларингиз.

Активлар қуйидагиларни ўз ичига олади:           

- ҳар қандай мулкингиз (уй, машина, ер...)

- бизнесдаги улуш

-нақд пуллар ва банклардаги маблағлар

Биз активларни қайси мезонлар бўйича баҳолаймиз?

- Жорий қиймати

- Йиллик даромад (сўмда (ёки бошқа валютада) ва жорий қийматнинг фоизида)

- Йиллик харажатлар (биз активга хизмат кўрсатиш учун қанча пул сарфлаймиз-солиқ,таъмирлаш,коммунал хизматлари, суғурта ва бошқалар).

Шуни айтиш керакки, стандарт ижара схемаси бўйича ижарага берилган тураржой кўчмас мулкидан (узоқ муддатга сотиб олинган) олинган даромадлар банк депозитларидан олинган даромадлардан кам ёки тенг эканлигидан кўпчилик ҳайрон қолади.

Пассивларни (мажбуриятларни) баҳолаш мезонлари қандай?

  • Кредит бўйича қолдиқ
  • Фоиз ставкаси
  • Ойлик тўлов
  • Кредит сўндрилгунга қадар қолган ойлар сони

 

           Нимага эгалик қилишингизни билишингиз жуда зарур:

  • Мулкдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун
  • Активлар ва пассивлар имкон қадар сизга кўпроқ хизмат қилишлари учун уларни оптималлаштириш мақсадида

 

          Активларни ва пассивларни (мажбуриятларни) оптималлаштириш

Биз активларимиз ва пассивларимизнинг асосий параметрларини билганимизда, нимани ўзгартиришимиз, бу ёки у мулк қанчалик биз учун зарурлиги ҳақида ўйлашимиз мумкин.

1-мисол.

Агар биз кабоб тайёрлаш учун йилига бир марта дачамизга (шаҳар ташқарисидаги ҳовли жой) борсак, биз ушбу мулкдан самарали фойдаланяпмизми? Балки табиат қўйнида йилига бир марта беседка (шийпонча) ижарага олганимиз яхшироқдир? Дачани сотишдан тушган пул билан юқори фоизли истемол кредитини ёпганимиз ёки инвеститсия қилишни бошлаганимиз яхшироқдир?

2-мисол.

Ёки сизда эски-тускига тўла ва бобонгиздан қолган, юрмайдиган москвич автомашинаси турган гараж бордир? Яна бир бор бундай фойдаланилмайдиган ва фойда келтирмайдиган мулкни сотган яхшироқ ва пулига мисол учун, анчадан бери орзу қилиб юрган дам олишга борганингиз яхшироқдир.

Ёдда сақланг, пул сиз учун ишлаши керак, қачондир гаражнинг нарҳи ошиши мумкин деган ғоя бўлмаслиги керак.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.