Мақсадларни белгилаш

Умуман олганда нима учун молиявий бошқарув керак? Мақсадларга эришиш ва орзуларни амалга ошириш учун.

Биз мақсадларни қуйидаги тоифаларга ажратишимиз мумкин:

1) Қисқа муддатли (1 йилгача)

- Ойига бир мартадан кам бўлган, аммо бир йил ичида пайдо бўладиган молиявий масалаларга қаратилган – масалан,таътил ёки ремонт.

2) Ўрта муддатли (1-10 йил)

- Йирик сотиб олиш билан боғлиқ молиявий масалаларни ҳал қилишга қаратилган-масалан, машина ёки уй

3) Узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ)

- Қариликда ва болаларнинг келажагида молиявий фаровонликни таъминлайдиган жамғармаларни яратишга қаратилган

                                                               

Мақсадларимизни тўғри шакиллантириш ва уларга эришиш учун режа тузишимиз керак. Кўп ҳолларда биз мақсадларга эриша олмаймиз, чунки биз уларни нотўғри тузганмиз-уларнинг баҳосини ва амалга ошириш муддатини аниқламаганмиз. Ёки умуман эришиб бўлмайдиган мақсадларни тузганмиз.

Сизга SMARTER мақсадларни белгилаш тизимини-SMART тизимининг такомиллаштирилган версиясини кўриб чиқишингизни маслаҳат бераман.

Машина сотиб олишни хоҳлайман-бу мақсад эмас, бу истак. Мақсад “ақлли” бўлиши учун, у қуйидаги бандларга мос келиши керак:

- S (SPECIFIC)-АНИҚ. Муайян машина маркаси, аниқ модели.

- M (MEASURABLE)-ЎЛЧАБ БЎЛАДИГАН. Қайси йил моделини хоҳлайсиз? Ҳозир у қанча туради? Сотиб олаётган пайтда қанча бўлади? Келажакда сизнинг мақсадларингиз янада қимматга тушишини унутманг? Инфляция секин, лекин албатта ўз ишини бажаради.

Мақсаднинг келажакдаги қийматини ҳисоблаш формуласи жуда оддий:

Мақсаднинг хозирги баҳоси*(1+инфляция даражаси)/йиллар сони=мақсаднинг келажакдаги баҳоси

- A (ACHIEVABLE) –ЭРИШИБ БЎЛАДИГАН. Мақсадга қандай эришилади? Мақсад реал ва унга ажратилган вақт ичида эриша олинадиган бўлиши керак. Энди А нуқтасини билсангиз-мақсадингиз қанчалик амалга оширилишини тушунишингиз осонроқ бўлади.

- R (RELEVANT) –ЎРИНЛИ. Мақсад етарли даражада ва бошқа мақсадларга мувофиқ бўлиши керак. Бизнинг хоҳишларимиз ҳар доим бизнинг имкониятларимиздан олдинда юради. Шунинг учун, устуворликлар ва мақсадларга эришиш тартибини аниқлаб олиш керак. Ҳамма мақсадалрни ҳозирдан бошлаб амалга ошириш керак эмас. Масалан, агар ҳозир сиз учун “кредитни ёпиш” энг муҳими бўлса, “пенсия учун жамғариш” мақсадини бироз кейинроқ бошлашингиз мумкин.

- T (TIME-BOUND) –ВАҚТ ЧЕКЛАНГАНЛИГИ. Мақсад маълум бир муддатга эга бўлиши керак.

- E (EXCITING) –ИЛҲОМЛАНТИРУВЧИ. Бошқаларга сизники бўлмаган мақсадларни сизга боғлашига имкон берманг. Мақсад сизни илҳомлантириши керак. Агар сиз туғилганингиздан автомобилларга ва шубаларга катта қизиқишингиз бўлмаса, ўзингизга бундай мақсад қўйманг. Ресурсларни ҳақиқатдан ҳам ўзингизга қизиқ бўлган мақсадга йўналтирганингиз мақул.

- R (REVISIT) – ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН. Мақсадни ҳар куни кўрадиган жойда қайд этиш керак. Ўзингизнинг мақсадларингизни ушбу тизим бўйича ҳозироқ ёзиб, кўринадиган жойга осиб қўйишингиз мумкин.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.