Мақсадларга эришиш режасини тузиш

Мақсадларингиз санаб ўтишнинг ўзи етарли эмас. Энди сиз уларга эришиш учун режа тузишингиз керак:

1. Харажатларни ҳисобга олиш ва активлар ва пассивларни (мажбуриятларни) инвентаризация қилиш.

Ушбу қадамдан сўнг, бир вақтнинг ўзида, сиз ойига қанча маблағ инвеститция киритишингиз мумкинлигини (ёки хоҳлашингизни) тушунасиз.

2. Жамғариш одатини шакиллантириш

Жамғариш одатини шакиллантиринг. Ойлик даромадингиздан 10% жамғариб бориш учун (молиявий саводхонликнинг биринчи қоидаси) ўзингизнинг банкингизда жамғариб бориладиган омонат ҳисобрақами ёки фоизли дебет картасини очинг. Агар сизда аллақачон шундай одат бўлса, ажойиб! Кейинги бандга ўтинг.

3. “Ҳавфсизлик ёстиғини” шакиллантириш.

“Ҳавфсизлик ёстиғини” мақсадга маблағ жамғариш билан бир вақтда ёки мақсадга маблағ жамғаришгача шакиллантириш мумкин.

Агар сизда кредитлар бўлса ҳам хавфсизлик ёстиғи керак-бу кутилмаганда молиявий аҳволингиз ёмонлашса, муддати ўтган тўловлар ва пенияларга йўл қўймайди.

4. Мақсадларга ва танланган инвестиция стратегиясига қараб инвестиция портфелини босқичма-босқич шакиллантириш.

Агар мақсад қисқа муддатли бўлса, тўлдириб бориладиган омонат-жамғариш учун восита бўлади. Агар мақсад ўрта муддатли ёки узоқ муддатли бўлса, бошида тўлдириб бориладиган омонатда жамғарамиз ва пул тўпланар экан, бошқа молиявий воситалардан фойдаланишни бошлаймиз, аммо фойдаланишдан олдин уларни синчковлик билан ўрганишимиз керак.

Ва эсда сақлаймиз:                                  

Инвестиция қилишнинг олтин қоидалари

1. Вақт-инвесторнинг энг яхши дўсти

2. Фақат тушунган нарсангизга сармоя киритинг!

3. Барча тухумларингизни битта саватда сақламанг (валютани диверсификация қилишни унутманг)

4. Доимий равишда сармоя киритинг

5. Стратегияга содиқ қолинг

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.