Ҳавфсизлик ёстиғи. Мақсадларга эришиш учун банк маҳсулотларидан фойдаланиш

Банк омонатлари ва карталари нималар учун мос келади?

1. жорий маблағларни сақлаш учун (жорий харажатлар учун пул)

2. қисқа муддатли мақсадларга тўплаш учун

3. “ҳавфсизлик ёстиғига” сақлаш учун

4. келажакда сармоя киритишга дастлабки маблағларни тўплаш учун

5. шунингдек, маблағларни қисқа муддат ушлаб туриш учун

                                                                 

“Ҳавфсизлик ёстиғи” сақлагичи

“Ҳавфсизлик ёстиғи” бизни турли хил кутилмаган вазиятларда ҳимоя қилиш учун мўлжалланган:

- ишдан айрилганимизда

- касал бўлганимизда

- иш ҳақимиз кечикганида

- ёки ноутбук бузилганида

 

“Ҳавфсизлик ёстиғи” нафақат салбий вазиятларда, балки ижобий ҳолатларда ҳам керак:

- оилада кутилмаган ёқимли воқеа юз берганида ва байрам қилишга қарор қилганингизда

- яқинларингиза сабабсиз совғалар олиш учун

- масалан, орзу қилган мамлакатингизга арзон авиачипталарни кўрганингизда

 

 Ёстиқ ўлчами қанча бўлиши керак?

Тавсия этиладиган ўртача миқдор-ойига оила харажатларининг 3-6 баробари. Камида 1 ой, кўпи билан 12 ой (бундан кўпи-мантиққа тўғри келмайди).

Нима “ҳавфсизлик ёстиғи” ҳисобланмайди? Хусусан: кўчмас мулк. Сизга зудлик билан 20 млн сўм керак бўлса, уйингизни сотмайсизку?

“Ёстиқнинг” маъноси шундаки, уни фавқулодда вазиятда дарҳол ишлатиш мумкин ва кейин уни қайта тиклаш осон.

Шу сабабли, “ҳавфсизлик ёстиғи” ишончли банкда, сўмда (яъни, истиқомат қиладиган мамлакат валютасида) сақланиши керак:

- ё фоизли дебет картада

- ёки маблағ тўлдириш ва қисман маблағ олиш имкониятини берувчи банк омонатида

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.