Бошланғич тадбиркорлар фаолиятида юзага келадиган хатолар

1) Сиз фаолиятингизни режали асосда бошламасангиз, муваффақиятларингизни режалаштирган бўласиз " деган гап бор. Кичик бизнеснинг энг кўп учрайдиган хатоларидан бири, бизнесни бошлаганда, пухта режа тузмасликдир. Бизнесда фаолият бошлаш учун режа қилмаслик банкдан кредит олиш, инвесторларни жалб қилишда муаммолар келтириб чиқаради. Режасиз бизнесда нимани хохлаётганлигингиз ва қаердан даромад олишингизни кўра олмайсиз.                              

Муаммонинг ечими. Бизнес-режани тузишда сизга ёрдам берадиган кўплаб воситалар мавжуд. Режалаштиришни осонлаштириш учун Халқ банки бепул намунавий бизнес режаларни таклиф этади.

 

2) Тезлик билан турли хил махсулотларни кщпайтириш лозим.

Фаолиятини янги бошлаган тадбиркорлар сотиладиган махсулотлар қанча кўп бўлса, шунча сотув хамда мижозлар кўп бўлади деб ўйлашади. Лекин муаммо шундаки, кўп ишлаб чиқариш харажатларнинг ошишига олиб келади. Мижозларни таҳлил қилмаслик махсулотлар сотилишини камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, харажатларингиз даромадларингиздан ошиб кетишига олиб келади.

Ечим: Янги махсулотларни таклиф қилгандан кўра, сотилаётган махсулотларга эътибор қилиш лозим.

3) Бозорни ўрганиш

Тадбиркорлар асосан дўстлари ва оила аъзолари маслаҳатлари асосида бошлашади, аммо бозорни ўрганмаслик рақобатга бардош бермасликга олиб келиши мумкин. Шунинг учун хатони қилмаслик ва бозорни чуқур ўрганиш зарур бўлади.

Ечим: Сиз мижозларни ва бозорни батафсил ўрганиб, кўпроқ маълумот тўплаш ёки яхши мижозлар мижозлар билан доимо алоқада бўлиш лозим.

 

4) Иш натижаларини эмас, балки иш вақтини ўлчаш.

Баъзи инсонлар ўзларининг маҳорати, билими ва маъсулияти сабабли бошқаларга нисбатан самаралироқ ишлайди.

Ечим: Ходимлар ишига нисбатан бонус хамда устамалар қўшиш лозим бўлади бу хам ходимга ишни самарали бажаради.

 

5) Нотоғри жамоани шакиллантириш

Кичкина бўлмаган хотолардан бири, ходимларни синамай жуда тезлик билан ишга олишдир. Ходимларни нотўғри шакллантириш оқибатида нафақат пулингизни йўқотасиз балки мавжуд ходимларга таъсир қилиши мумкин.

Ечим: Ходимни ишга қабул қилишда эҳтиёткор ва пухта қарор қабул қилинг. Барча ходимларни ўзингиз суҳбат асосида ишга қабул қилинг. Ҳаттоки уларни яхши танисангиз ҳам суҳбатдан ўтказинг. Фақат малакасига қараб эмас балки ишхонанинг ички тартибларига ҳам тўғри келиши керак.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.