Етакчи учун муҳим бўлган 5 маҳорат

1)Ўзига бўлган ишонч

 

“Ўзига бўлган ишонч бу етакчиликни ривожлантиришнинг асосий устунидир. Ўзига бўлган ишонч бўлмасдан туриб, бошқарувни қўлга олиш бу қумдан уй қуришга ўхшайди. У яхши бўёқларга бўялиши мумкин аммо, шамол уни қулатиб юбориши ҳам ҳеч гап эмас."

Ўзига бўлган ишонч бу лидерликнинг асосий хсусиятидир. Раҳбар ўз ортидан ходимларни етаклаши керак, шунингдек, ўз маҳоратига шубҳа билан қарайдиган раҳбарга ҳеч ким эргашмайди. Шу боис ходимлар тўғри қарор қабул қила оладиган раҳбарга эргашишни хохлашади.

 

 2)Қарор қилиш қобиляти

 

Етакчи ҳар доим қарор қабул қилишига тўғри келади, шунинг учун тез ва тўғри қабул қилиш қобилияти асосий хусусият ҳисобланади. Баьзи қарорлар шахсий ҳаётга таьсир қилса, баьзиларининг миқёси кенг бўлиб, бутун жамоага таьсир қилади. Яхши раҳбарларнинг ўртача раҳбарлардан ажралиб турадиган нарса бу уларнинг қанчалик тез, тўғри қарор қабул қила олишларидир. Энг яхши раҳбарлар қарор қилишдан қўрқмайдилар чунки улар нимани тўғри деб билса шуни қиладилар.

 

3. Самарали алоқа ўрнатиш қобиляти

 

Бошқалар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш маҳорати ҳам жуда муҳим бўлиб, бу қобилият эгалари яхши нотиқ ва яхши тингловчи ҳамдирлар. Раҳбарлар ўз фикрларини жамоада аниқ баён қила олиши керак. Шунингдек улар жамоадан нималар кутаётганини билиши ҳам зарур. Раҳбарлар жамоанинг эҳтиёжларини ва ғояларини тинглаши ва жамоа билан қуюқ ҳамкорлик қилиши муҳимлигини унутманг.

 

4. Жасорат

 

Жасорат – бу қўрқувни, хавф-хатарни енгиб, сизнинг асосий мақсадингизга эришишга ёрдам берадиган туйғудир. Аввало, раҳбарлар муваффақиятсизликга бўлган жавобгарликни ўз зимасига олиш учун ҳам жасорат керак бўлади. Шунингдек, раҳбарлар муваффақиятсизлик учун қаттиқ танқид қилиниши мумкин. Жасорат етакчига раҳбарга ижобий таассурот қолдиришга ёрдам беради.

 

5. Кучли аҳлоқ (маъсулят, камтарлик, ҳалоллик)

 

Кучли аҳлоқа эга бўлган одамлар иккита сабабга кўра муваффақиятли етакчиларга айланишади. Биринчидан, аҳлоқли раҳбарга ишониш осонроқ. Шубхасиз, инсонларга тўғри сўз ўз сўзида турадиган инсонлар ёқади. Инсонлар ўзларига ёқмайдиган одамларга эргашишмайди. Иккинчидан, раҳбар инсон ўз одоб аҳлоқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши керакдир. 

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.