Пул ҳақидаги эски масал

Отани унинг катта ёшли ўғлининг ҳали ҳам уйда ўтиргани ва ишлашни ҳохламаслиги жонига тегкан эди ва у охири ўғлини “пул ишлаб топмагунингча қайтиб келма” деб уйдан хайдаб чиқариб юборди.

Онанинг ўғлига рахми келди ва унга деди:

-Мен сенга бироз овқат ва танга бераман, сен бор, куни бўйи қаерлардадир айланиб юри, кечга яқин уйга кел. Отанга тангани кўрсатасан ва қўй боқиб пул ишлаганингни айтасан.

Улар шунай ҳам қилишди, йигит жуда кеч уйга келиб, отасининг олдига борди ва унга тангани узатди. Ота тангани олди ва оловга ташлади. Ўғил ҳайрон бўлди ва ухлагани кетди. Эртаси куни ҳам шу воқеа такрорланди, яъни, ота тангани яна оловга ташлади.

Бир неча кундан кейин она ўғлига деди:

-Мен сенга ҳар куни берадиган пулим тугаб қолди шунинг учун, сен бугун ҳақиқатда ҳам ўзинг пул ишлаб топишинг керак.

Ўғилнинг қўйлар подасини тоғга олиб чиқишдан бошқа чораси йўқ эди. Ўғил кечқурун қаттиқ чарчаб ва оч уйга қайтганидан кейин, у отасига ишлаган пулларини узатди. Ота ўтган галгидек тангани оловга ташлади. Кейин бирдан ўғил тиз чўккалаб қўллари билан гулхан ичидан тангани излашни бошлади.  Шунда отаси деди:

- Энди пулни ўзинг ишлаб топганингга ишонаман.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.