Молиявий саводхонликнинг асосий тамойиллари

Бойлик яратиш формуласи жуда оддийлигадан бошлаймиз: харажатларингиз даромадларингиздан кам бўлиши керак. Харажатларингиз ва даромадларингиз ўртасидаги фарқ сизнинг капиталингизга айланиши ва пул ишлаши керак.

Аммо, тежаш мақсадида хамма нарсадан бош тортиш хам халокатли ишдир. Бундай холда, сиз хаётни кейинга кўйганингиз айон бўлади. Шунингдек, тежамкорликдан қутилиш хам жуда осон.

Мувозанатни қандай топиш мумкин?

Тўғри тежаш-фақат Доширак (арзон, тез ва осон тайёрланадиган овкат) истемол қилиш дегани эмас. Харажатларни тўғри бошқариш-бу пулни оқилона бошқариш демакдир. Қулайлик ва ҳаёт сифатини йўқотмасдан, харажатларни камайтириш мумкин.

Харажатларни бошқаришнинг асосий тамойиллари

  1. Қулайлик ва ҳаёт сифати сарфланган пул миқдори билан тўғридан-тўғри мутаносиб эмаслигини  тушуниш. Қанча пул сарфлашингиз эмас, балки нимага пул сарфлашингиз муҳимдир.
  2. Эҳтиёж билан истакни адаштирмаслик. Эски телефон бузилса янгисини сотиб олиш-заруриятдир. Олдинги моделдаги iPhone ишлаётганида, янги моделдаги iPhone сотиб олиш-инжиқликдир. Ўзингизнинг iPhone нингизни янгилаш ўрнига, масалан, узоқ вақт бўлмаган ва соғлиғингиз учун жуда фойдали бўлган таътилга чиқишингиз оқилона фикр ҳисобланади.
  3. Кичик харажатлар бўлмайди, чунки улар тўпланиб катта миқдорга айланади.
  4. Сизга кераксиз нарсаларга сарфлаган пулингиз-бу сизга ҳақиқатда керак бўлган нарсаларга сарфлай олмаган пулингиздир.
  5. Даромадингизнинг камида 10%ни жамғариш.
  6. Харажатлар ҳисобини юритиш
  7. Харажатларга келсак, олдимизга мақсад кўямиз: максимал фойда ва завқ олиш
  8. Қаттиқ иктисод қилиш режимига ўтманг-уни йўқотиб қўйиш осон.Иқтисод қилиш сизга кичик, аммо доимий қувонч келтиришига имкон беринг-оз бўлсаям иқтисод қилганингизда, худди пулингиз кўпдек хурсанд бўласиз.

Наш сотрудник с вами не позднее следующего рабочего дня, ответит на вопросы и расскажет, что делать дальше.