Қидирув

×

Сайт ранги

Овоз

Шрифт

×

Main
Main
Main
Main


Change language


For the disabled

Site color

Овоз

Шрифт

Ягона телефон рақами : (71) 210-20-02 Молиявий саводхонлик

Ўтказиб юборилган қўнғироқ- ўтказиб юборилган имконият!

09/05/2020

Пенсионерларимизнинг хоҳишига қараб “Humo” пластик карталари “Uzcard” пластик карталарига алмаштириб берилади

Аввал хабар қилганимиздек, карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсия ва нафақа олувчиларга пенсия пуллари тўлиқ пластик карталар орқали тўлаб бериш йўлга қўйилди.

Ушбу вазифани ўз вақтида амалга ошириш учун Халқ банкининг 5 мингдан зиёд ходимлари дам олиш кунларисиз, кучайтирилган тартибда меҳнат қилдилар. Қисқа муддатда жами 619 минг, яъни 377 мингдан ортиқ “Humo” ва 242 мингдан зиёд “Uzcard” пластик карталари очилиб, пенсия ва нафақа олувчиларга етказиб берилди.

Шунингдек, 2020 йил 6 май кунига қадар 1,4 трлн. сўм миқдоридаги пенсия ва нафақа пуллари уларнинг пластик карталарига тўлиқ тушириб берилди.

Сўнги уч кун давомида “Humo” пластик карталаридан нақд пул ечиш транзакция операциялари ҳажмининг кескин ортиб кетиши натижасида “Humo” тўлов тизимида давомий узилишларни юзага келтирди.

Натижада “Humo” пластик картаси олган пенсионер ва нафақа олувчиларнинг ўз маблағларидан эркин фойдаланишини чекланди. Бу эса, кексаларимизнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда АТ Халқ банки шуни маълум қиладики, банк ходимлари томонидан пенсия ва нафақа тарқатиш жараёнларини давом этирган ҳолда 2020 йил 20 май санасидан бошлаб пенсия ва нафақа олувчиларнинг хоҳишига қараб “Humo” пластик карталари тўлиқ “Uzcard” пластик карталарига ҳеч бир тўловларсиз пенсионерларнинг яшаш манзилларида алмаштириб берилади.

Шуни ҳам маълум қилмоқчимизки, айни пайтда Халқ банки сайёр касса ходимлари илгариги белгиланган график асосида хонадонларга бориб, пенсионерларимизнинг пластик картасидаги маблағларини нақдлаштириб бермоқда. 

Шу ўринда пенсия ва нафақа олувчилардан Халқ банки филиалларига мурожаат қилганда карантин қоидаларига амал қилишингизни ҳамда оралиқ масофани сақлашингизни сўраб қоламиз.

Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар! Ҳар қандай ҳолатда ҳам уйда қолинг, биз сизнинг пластигингиздаги маблағларингизни нақдлаштириб бериш учун хонадонингизга борамиз.

“Humo” тўлов тизими билан боғлиқ юзага келган ноқулайликлар учун Халқ банки барча пенсионерлардан узр сўрайди ва пенсия пулларингизни тўлиқлигича етказишни таъминлайди.

Банк Ахборот хизмати.

Обуна бўлиш
Кредитлар Микроқарз Oвердрафт Истеъмол кредитлари Ипотека кредитлари Таълим кредити Кредит карта COBAGING GOLD кредит картаси Пенсия овердрафт картаси Kobrending (режали тўлов ) картаси Expat-car Expat home ( ипотека кредит) Trade-in ( автокредит ) Автокредит Юк мотоцикллари учун кредит Ипотека кредит Online Nano кредит Омонатлар Болалар хазинаси Exclusive Exclusive-2 Stimul $ Xaзина-3 (Oнлайн Xaзина-3) Online Exclusive Online Exclusive-2 Stimul Online копилка "Совринли" ютуқли Баракали Expat-home Expat-home $ Expat-car Expat-car $ Айнан сиз учун $ Айнан сиз учун $ (35-65 кунлик) Айнан сиз учун $ (70-95 кунлик) Айнан сиз учун-2 (100-230 кунлик) Айнан сиз учун-2 (235-365 кунлик) Айнан сиз учун-2 (370-495 кунлик) Xazina-3 (Onlayn Xazina-3) Xazina-3 (Onlayn Xazina-3) Автокредит Ватанпарвар 2 Янги уй пойдевори Омонат Progressive Пластик карталар UZCARD EMV пластик картаси HUMO пластик картаси Овердрафт пенсия пластик картаси UnionPay кобейжинг картаси Visa Classic картаси Visa Сlassic Exchange картаси Кредит карта "Режали тўлов" кобрендинг картаси МИР кобежинг картаси CORPORATE” ва “BUSINESS” “GOLD CREDIT” кобежинг банк картаси HUMO Пенсия овердрафт пластик картаси Интерактив хизматлар Интерактив хизматлар регламенти Фукаролар мурожаати Мижозлар учун қўлланмалар Электрон навбат QR-код хизмати Намунавий ҳужжатлар шакли Фойдали ҳаволалар Онлайн қабулига ёзилиш Банк тарифи Давоми Халқаро пул ўтказмалари Лотереялар Коммунал тўловлар Xalq Mobile Акциядорлар Пенсия Сайёр кассаларнинг маҳаллада пенсия тарқатиш жадвали Овердрафт пластик картаси учун ариза бериш
Кредитлар Лизинг Асосий воситаларни сотиб олиш ва капитал киритиш мақсадида бериладиган кредитлар Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида бериладиган кредитлар ЙТТ томонидан асосий воситалар сотиб олиш мақсадида бериладиган кредитлар ЙТТ томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредитлар Кредит карта "Revolver" Қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш Хорижий линиядаги кредитлар Пластик карточкалар VISA Сlassic картаси Visa Сlassic Exchange картаси Интерактив хизматлар Интернет Банкинг Moбил Банкинг Фуқароларнинг мурожаатлари QR-код хизмати Онлайн қабулга ёзилиш Интерактив хизматлар регламенти Электрон навбат Намунавий ҳужжатлар шакли Фойдали ҳаволалар Форум Имтиёзли кредитлар учун тавсиявий бизнес режалар Банк тарифи Юридик мижозлар учун Банк кафотлари Ҳисоб-китоб касса хизматлари кўрсатилиши Тадбиркорларнинг маблағларини жалб қилиш Ташқи иқтисодий фаолият Миллий ва чет эл валютасида пул ўтказмалари Терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш Савдо эквайринги Иш ҳақи лойиҳалари Суғурта хизматлари Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор Кредитни кечиктириш учун ариза TIF+
Мурожаат юбориш