🌐Бугун бизнес муҳитида “корпоратив ижтимоий масъулият” деган тушунча фаол қўлланилмоқда. У ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги компаниялар фаолиятининг ажралмас қисмига айланди.
➡️Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, корпоратив ижтимоий масъулият ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, жамият ҳаётидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш ва ижтимоий фаровонликни таъминлашдан ташқари, компанияларнинг аҳоли олдидаги имиджини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон компания ва ташкилотлари учун корпоратив ижтимоий масъулият амалиёти нисбатан янгилик ҳисобланади
🏦Молия муассаларининг ижтимоий масъулияти: Халқ банки мисолида
Ўзбекистонда энг йирик молия муассасаларидан бири бўлган Халқ банки ҳам ўз фаолиятида ижтимоий масъулиятга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.