2021 йилнинг март ойида АТ Халқ банки Бошқарувига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 4 015 та мурожаат келиб тушган.
Банкга 2021 йил март ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида қайд этилган асосий масалалари, имтиёзли шартлар асосида кредит олиш (2661 та, 66,3 фоиз), истеъмол кредити олиш (425 та, 10,6 фоиз), пенсия ва нафақа масаласида (407 та, 10,1 фоиз), тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш (94 та, 2,3 фоиз), банк пластик карталаридан фойдаланиш ва терминаллар томонидан хизмат кўрсатишда (63 та, 1,6 фоиз), банк омонат фоизлари юзасидан маълумот олиш (60 та, 1,5 фоиз), ишга жойлашиш маласида (40 та, 1 фоиз), хорижий валютада кредит олиш (39 та, 1 фоиз) ҳамда бошқа масалаларда (226 та, 5,6 фоиз) келиб тушган.