Агар корхонангиз тўловларни қабул қилиш йўли билан савдо фаолиятини амалга оширадиган бўлса, Халқ банки тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар эвазига UZCARD банклараро тўлов тизимининг бошқа аъзолари бўлган барча банкларнинг карталарини тўлов воситаси сифатида қабул қилишга имкон берувчи хизматни таклиф этади (савдо эквайринг). Товарлар ва хизматлар учун банк карталари воситасида тўлов тез амалга оширилади, операцияни ўтказиш учун кетадиган вақт нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга тахминан тенг бўлади.
Банкнинг воситачилик ҳақи, пул маблағларини қоплаш муддати, шунингдек, ишлаш учун керак бўлган ускуналарни ўрнатиш ва унга хизмат кўрсатиш шартлари ҳар бир ташкилот билан алоҳида келишиб олинади