Кредит маблағини нақд пул кўринишида олса бўладими
АТ Халқ банк тизимида амалдаги қонунчиликка асосан юридик шахслар учун кредитлар фақат мижоз томонидан тақдим қилинадиган маҳсулот (товар) олди-сотди шартномасига асосан пул кўчириш йўли билан ажратилади
Кредитнинг имтиёзли даври нима
Кредитнинг имтиёзли даври пайтида кредит асосий қарзи бўйича тўловлар амалга оширилмайди, ҳамда мижоз кредитнинг асосий таъни қисмини тўлаш бошлангунга қадар фақат фоиз тўловини ойма-ой тўлаб боради.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар кредит олиши учун қандай ҳужжатлар талаб этилади
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар кредит олиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
• Кредит олиш учун ариза;
• Гувоҳнома;
• Пул оқимлари тўлиқ кўрсатилган бизнес-режа;
• Кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар;
• Банк кредити ҳисобига сотиб олинаётган маҳсулотлар бўйича тузилган шартномалар.
Шу билан биргаликда банк томонидан лойиҳани тўлиқ таҳлил қилиш учун лозим бўладиган бошқа ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.
Юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар кредит олиши учун қандай ҳужжатлар талаб этилади
Юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар кредит олиши учун қуйидаги хужжатларни тақдим қилиши лозим:
• Кредит олиш учун ариза;
• Таъсис ҳужжатлари;
• Корхона таъсисчилар йиғилиши баённомаси ёки таъсисчининг қарори (кредит олиш ва таъминот тақдим қилиш тўғрисида таъсисчиларнинг имзоланган баённомаси);
• Корхона раҳбари ва бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисида таъсисчилар қарори;
• Лицензия (фаолияти бўйича талаб қилинса);
• Пул оқимлари тўлиқ кўрсатилган бизнес-режа;
• Охирги ҳисобот санасига молиявий ҳисоботлар;
• Корхонанинг барча банклардаги ҳисобрақамлари ва ушбу ҳисобрақамлардаги пул маблағлари оқимлари, қолдиқлари ва картотека-2 тўғрисида маълумот (агар иккиламчи ҳисобрақамлари мавжуд бўлса);
• Кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар;
• Банк кредити ҳисобига сотиб олинаётган маҳсулотлар бўйича тузилган шартномалар.
Шу билан биргаликда банк томонидан лойиҳани тўлиқ таҳлил қилиш учун лозим бўладиган бошқа ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.
Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиладими
Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади. АТ Халқ банкидан 1 ойдан 3 ойгача имтиёзли давр билан 12 ойдан 18 ойгача, банкнинг ички тартиби асосида белгиланган тижорат фоизи тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағини олишингиз мумкин.
Асосий воситалар сотиб олиш учун кредит шартлари қандай
Асосий воситалар сотиб олиш учун кредит Банкнинг тасдиқланган ички меъёрий ҳужжатларига асосан 36 ой муддатгача, 6 ойгача имтиёзли давр билан ажратилади.
Таъминот сифатида тақдим этган мол-мулкимни гаровдан чиқармасдан кредит олиш имкони борми
Гаровингизнинг қолган қисмига кредит олиш имкони мавжуд. Бунинг учун сиз банк филиалимизга мурожат қилишингиз мумкин.
Бугунги кунда кредит фоизини тўлашда қийналяпман. Шу боис кредит муддатини узайтирмоқчиман
Сиз кредит муддатини узайтирмоқчи бўлсангиз хисоб рақамингиз очилган филиалга бориб Ариза берасиз ва Бош банк қарорига асосан муддатини узайтириш ёки узайтирмаслигини маълум қилади